Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 июндан бошлаб енгил автомобилга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор шаклида йўналишли такси сифатида йўловчиларни тижорат асосида ташиш ҳуқуқи берилиши ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб чиқди, деб ёзади «Газета.uz».
Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида бундай пункт мавжуд эмас.
Қайд этилишича, фармон лойиҳасида якка турдаги тадбиркорларга такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш, шунингдек йўналишли таксиларга назорат-касса машиналари ҳамда радиоалоқа воситаларини ўрнатиш талабини бекор қилиш ҳақидаги пункт ҳам бўлган. Бироқ, Фармоннинг энг сўнгги таҳририга бу таклифлар киритилмаган.
Изоҳ (0)