7 апрель куни Бухоро вилояти, Пешку туманида истиқомат қилувчи, 70 ёшни қарши олган отахон Қудратов Муҳаммад Қулназарович Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш мақсадида велосипед орқали ўз саёҳатини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Саёҳат давомида уларнинг сони 2 та эканлиги аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Аслонов Омон ота ҳам худди М. Қудратов сингари Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширишни режалаштирган.
Ҳозирда саёҳатчи отахонлар Тошкент шаҳрига етиб келишди ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносига ташриф буюришиб, қўмита ходимлари билан ўзларининг таассуротларини ўртоқлашди.
Ҳозирги кунга қадар отахонлар Бухоро – Навоий – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйлаб велосипедда саёҳатни амалга оширган ва мазкур ҳудудлардаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат этган.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад ота 70 ёшни қаршилаган бўлса, Омон ота 75 ёшга тўлган.
Изоҳ (0)