Бугун, 11 апрель санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 6-турига старт берилади.
Кун тақвимидан учта учрашув ўрин олган.
Улардан бири Жиззахда «Сўғдиёна» ҳамда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00 да бошланади. Sport-TV ўйинни ёзиб олган ҳолда намойиш этади.
Иккинчи ўйин Тошкентда «Бунёдкор» ва Бекободнинг «Металлург» жамоалари ўртасида кечади. Беллашув 18:00 да бошланади ва Sport-TV уни тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилади.
Турнинг марказий беллашуви Қаршида «Насаф» ҳамда Тошкентнинг «Локомотив»и ўртасида кечади. Амалдаги чемпионларнинг аҳволи ҳозир у даражада яхши эмас. «Насаф» эса бундан фойдаланишга уриниб кўради. Ўйин 20:00 да бошланади. Учрашув Sport-TV телеканали томонидан жонли трансляция қилинади.
Суперлига
6-тур беллашувлари
11 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)