Тошкент шаҳрида бизнес-авиация аэропорти қурилишига 140 миллион доллар йўналтирилади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
2018—2020 йилларда соатига 250 кишига хизмат қиладиган йўловчи терминали қурилади, учиш-қўниш майдони таъмирланади, парвозлар радиотехник таъминоти ва аэродром фаолияти учун зарур хизматлар ишга туширилади.
Бу ишларнинг қиймати 140 миллион доллар баҳоланмоқда. Молиялаштириш хорижий молия институтлари кредитлари ва лойиҳа буюртмачиси — «Ўзбекистон темир йўллари» маблағи ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинчалик аэропортда қўшимча бино ва иншоотлар, жумладан, меҳмонхона қурилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Тошкент-Шарқий аэродроми» ва «Тошкент механика заводи» (собиқ ТАПОиЧ) ҳудудининг бир қисми «Ўзбекистон темир йўллари»га берилгани билдирилганди.
Изоҳ (0)