АҚШнинг Paramount студияси Терминатор ҳақидаги навбатдаги фильмнинг чиқиш муддатини ортга сурди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Олдинроқ лойиҳа релизи 2019 йил 26 июлига мўлжалланаётган эди. Охирги маълумотларга қараганда, бу муҳлат 22 ноябрга сурилди.
Бунинг сабаблари ошкор этилмаяпти. Тахминларга кўра, бу Арнольд Шварценеггер юрак операциясини бошдан кечиргани билан боғлиқ.
Изоҳ (0)