Режиссёр Мухлиса Азизованинг Scorpion фильмида суратга тушаётган турк кино юлдузи Мурат Йилдирим билан Ёшлар пресс клубида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Scorpion фильмининг ижодкорлари, ОАВ ходимлари қатори «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.
Анжуманда Мурод Йилдирим Scorpion фильми, унинг режиссёри ҳамда фильм сценарийси ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
Бу фильм умуминсоний қоидаларни ўз ичига олади. Менга фильм сценарийси жуда ҳам ёқди, агар ролим ўзимга ёқмаганида таклифга розилик билдирмас эдим. Фильм режиссёри ҳам мен учун жуда аҳамиятли бўлганини таъкидлаб ўтишим керак, унинг жуда ҳам ёш ҳамда аёл киши бўлганлиги эътиборга молик. Scorpion халқаро миқёсдаги фильм. Бу фильмда чет элдан жуда кўп актёрлар иштирок этаётгани ва улар билан партнёр бўлганимдан жуда ҳам хурсандман.Мурат Йилдирим, турк кино юлдузи
Изоҳ (0)