Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 7 апрель куни Грузия фуқароси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 00:30 атрофида грузиялик V.Стоян ўзининг бошқарувидаги Nissan автомобилида «Олмалиқ—Тошкент» йўлининг 38-километрида орқага қайрилаётган вақтида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Ҳ.Хўжамбердиев бошқарувидаги Lacetti машинаси билан тўқнашув содир этди.
ЙТҲ туфайли Lacetti йўловчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Изоҳ (0)