Ўзбекистон миллий почта алоқаси оператори «Ўзбекистон почтаси» АЖ республика почта бозори конъюнктурасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳамда мижозлардан тушаётган талабларни инобатга олиб, «Тезкор почта» янги хизмат турини жорий қилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» расмий сайтида хабар берилди.
Жорий йил 10 апрелдан «Тезкор почта» хизмати доирасида почта жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш учун республика бўйича 15 та почта алоқаси объектлари тасдиқланди.
Жўнатмаларнинг қабул қилиниши ва етказиб берилиши қисқа назорат муддатларида ва ҳамёнбоп нархларда амалга оширилади, дейилади хабарда. Масалан, Тошкентдан Нукусгача ва бошқа вилоятлар марказларигача жўнатмалар 24 соат ичида етказиб берилади ва олувчилар зудлик билан почта жўнатмаси ҳақида телефон орқали хабардор қилинади.«Тезкор почта» жўнатмаларида «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»га мувофиқ ички почта жўнатмалари учун белгиланган ҳужжатларни, иш қоғозларини ва халқ истеъмоли молларини жўнатишга йўл қўйилади.
Республика ичидаги тезкор почта жўнатмаларини жўнатиш ва топшириш хизматларига белгиланган тарифлар «Ўзбекистон почтаси» сайтида батафсил келтириб ўтилди.
Изоҳ (0)