• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ташландиқ чақалоқлар: Милиция уларнинг ота-оналарини топишга ваъда берди (видео)

    Ўзбекистонда йил бошидан бери чақалоқларни ташлаб кетиш ёки уларнинг жонига қасд қилиш билан боғлиқ бир неча шов-шувли воқеа юз берди (янги туғилган чақалоғини сотишга уринганлар ҳам алоҳида бир мавзу). Масалан, 3 февраль куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 1981 йилда туғилган уйининг ҳожатхонасида ўғил туғиб, сўнг уни ўлдириш мақсадида совуқда қолдирган; чақалоқнинг жасади уч кун қаровсиз қолиб кетган. Ёки Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида юз берган воқеани олайлик — 21 яшар хотин 15 февраль куни ўз уйида қиз туғиб, сўнг уни ўраб, яшириб қўйган; бу ҳолат фақат 17 февраль куни — аёл туғишдан кейинги асоратлар билан касалхонага ётқизилгач маълум бўлган. 16 февраль куни Наманган шаҳридаги чиқиндихоналарнинг биридан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилган бўлса, 5 март куни Наманган вилоятининг Норин туманида фермада ишлаётган 22 ёш қиз ҳожатхонада қиз туғиб, сўнг уни ҳожатхонага ташлаб юборгани аниқланган эди. Шунга ўхшаш ҳолат Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида ҳам юз берди.

    Бу — аксарияти бўйича гумонланувчилар аниқ бўлган, улар қўлга олинган ҳолатлардир. Бу ҳолатлар бўйича гумон қилинаётган шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларига, вақти-соати билан, суд органлари тегишли баҳо беради. Пойтахт Тошкентда эса янги туғилган чақалоқларни кўчада ташлаб кетиш ҳолатлари айниқса кўп юз берди. Эҳтимол бундай ҳолатлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам содир этилаётгандир, эҳтимол бу каби ҳодисалар Тошкентнинг ўзида ҳам хабар қилинаётганидан-да кўпроқдир асли. Бу борада бир нарса дейиш қийин, бироқ қуйида келтирилаётган ва асосий қисми ички ишлар органлари томонидан маълум қилинган ҳолатларнинг ўзи ҳам маълум бир хулосалар чиқариш учун етарли бўлса керак.

    27 январь. Шу куни соат 14:00 атрофида Тошкентнинг Сергели тумани Лутфикор 4-тор кўчасида яшовчи фуқаро уйи олдига яқинлашганида спорт сумкасига солинган, янги туғилган ўғил бола чақалоқни топиб олиб, бу ҳақда ИИБга хабар берган. Чақалоқ касалхонага ётқизилган ва ўша заҳоти уни ташлаб кетган шахсни аниқлаш чораларини кўриш ишлари бошланган.

    12 февраль. Шу куни соат 14:00 атрофида ёши тахминан 17—20 лар оралиғидаги номаълум аёл Навоий кўчасидаги Марказий дорихона олдида турган бошқа икки аёлнинг ёнига келиб, улардан бир ҳафталик чақалоғини ушлаб туришни илтимос қилган. Болани уларга бериб, сўнг ўзи яширинган. Ўшанда Республика ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси чақалоқни ташлаб кетган аёлни аниқлаш чоралари кўрилаётгани, суриштирув ишлари бошланганини маълум қилган эди.

    5 март. Шу куни Сергели тумани ИИБга тумандаги кўп қаватли уйлардан бирининг хонадони эшиги олдида янги туғилган, соғлом қиз чақалоқ топиб олингани ҳақида хабар келиб тушган. «Чақалоқ шифохонага ётқизилди ва унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дея 7 март куни хабар берганди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

    Сергелидаги чиқиндихонадан чақалоқ жасади топилган ҳолат. 2018 йил, 13 март.

    Сергелидаги чиқиндихонадан чақалоқ жасади топилган ҳолат. 2018 йил, 13 март.
    Фото: Facebook / «Сергели тумани»

    13 март. Сергели туманидаги чиқиндихоналарнинг биридан чақалоқ жасади топилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фотохабарлар қолдирилди.

    1 апрель. Бу Тошкентда чақалоқларнинг кўчада ташлаб кетилиши билан боғлиқ жамоатчилик хабар топган ҳозирча сўнгги ҳодиса — кеч соат 22:00 атрофида Чилонзор тумани 17-мавзе 1-уй 1-йўлакдаги хонадон эшиги тагига матога ўралган 7—10 кунлик соғлом қиз чақалоқ ташлаб кетилган. Бу воқеа ҳақида, жумладан, «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида ҳам лавҳа берилди.

    Хусусан, Учтепа тумани 3-сонли болалар клиник шифохонаси бўлим мудири Дилфуза Сатторова «Давр»га берган интервьюсида чақалоқ барча текширувлардан ўтказилгани ва амалий соғлом деб топилганини маълум қилди. «Боланинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, у Шаҳар гўдаклар уйига ўтказилади», — деганди Сатторова хоним.

    Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 5-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи Султонмурод Мирзашарипов ҳам баёнот бериб, чақалоқни ташлаб кетган шахс албатта топилишини таъкидлаган эди.

    Биз бу чақалоқни ким ташлаб кетганини албатта топамиз. Ҳудудимиздаги кўп қаватли уйларнинг ҳаммасига кузатув камералари 100 фоиз ўрнатилган. Суриштирув ишлари олиб бориляпти. Тез кунларда, чақалоқни ташлаб кетган шахсни топиб, натижаси ҳақида яна сизлар («Давр») орқали халқимизга ахборот етказишга ваъда берамиз.

    Султонмурод Мирзашарипов, Чилонзор ИИО ФМБ 5-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи

    Қайд этиш жоиз, бу ички ишлар органлари вакилининг чақалоқни ташлаб кетган шахсни топиш ва топилган заҳоти бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилиш ҳақида ваъда бериши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 27 январь, 12 февраль, 5 март, 13 февраль кунлари, Наманганда 16 февраль куни чақалоқлар ташлаб кетилгани маълум бўлган эди, уларнинг баъзилари ҳатто ҳалок ҳам бўлган, бироқ шу вақтгача бу ҳолат бўйича гумонланувчилар топилган-топилмагани ҳақида бирор ахборот берилгани йўқ.

    Шу ўринда, юқорида таъкидлаб ўтилган бир фикрни яна, бироз тўлдириб такрор келтириш мақсадга мувофиқ бўлса керак — эҳтимол бундай ҳолатлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам содир этилаётгандир, эҳтимол бу каби ҳодисалар Тошкентнинг ўзида ҳам хабар қилинаётганидан-да кўпроқдир асли, эҳтимол бу каби аянчли воқеалар аввалги йилларда ҳам кўплаб содир этилгандир. Фақат сўнгги бир йил—ярим йилдан бери ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари нисбатан очиқ, нисбатан шаффоф фаолият олиб бораётгани сабаб Ўзбекистонда шу каби қилмишлар содир этилаётганидан жамоатчилик хабар топмоқда.

    Бундай очиқлик, бундай шаффофликнинг, албатта, зараридан фойдаси кўпроқ. «Одамларнинг дийдаси қотиб кетади», дегувчилар ҳам қайсидир маънода ҳақ, лекин юз бераётган салбий ҳолатлар айтилмаса, кўрсатилмаса, улар ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолмаслигини ҳам тушунмоқ керак — шу каби ҳолатлар очиқ айтилмас экан, бу ҳолатларни келтириб чиқараётган муаммоларнинг туб илдизларига ҳам етиб бўлмайди. Маълум бир ҳудуд эмас, балки бутун мамлакат миқёсида бундай қилмишларнинг содир этилаётгани жамоатчилик сезмай қолган, балки кўриб кўрмаганликка олган, тан олгиси келмаётган қандайдир бир воқелик юз бераётгани, балки юз бериб бўлганидан дарак бўлса не ажаб.

    09.04.2018, 12:25   Изоҳ (0)   62872
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда банкдан 2 млрд сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    09.04.2018, 12:23

    Ўзбекистон Марказий банки ўтказган сўров иштирокчиларининг кўпчилиги уларнинг даромадлари нархларга қараганда камроқ ўсганлигини маълум қилди

    09.04.2018, 12:12

    Фарғонанинг Бувайда туманида жами 2,1 млрд сўмлик кредит ўз эгаларига етиб бормаган

    09.04.2018, 11:44

    Ўзбекистон Миллий университети қошида Нанотехнологиялар маркази очилади

    09.04.2018, 11:17

    Хўжа Илғор қишлоғида Халқаро пресс-клубнинг сайёр сессияси бўлиб ўтмоқда

    09.04.2018, 11:08

    Ўзбекистон Молия вазирлиги ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларини ишга туширди

    09.04.2018, 10:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.