Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказилган сўров иштирокчиларининг кўпчилиги уларнинг даромадлари нархларга қараганда камроқ ўсганлигини маълум қилди, деб ёзади Spot Марказий банкнинг 2018 йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётда кузатилган инфляцион кутилмалар тўғрисидаги маълумотига таяниб.
Январдан мартга қадар ўтказилган сўровда бутун мамлакат бўйлаб 750 жисмоний шахс ва 300 юридик шахс қатнашди.
Март якунларига кўра, сўров иштирокчиларининг 37 фоизи даромадлари нархларга нисбатан камроқ ўсганини айтди. Таққослаш учун, январда уларнинг улуши 25 фоизни ташкил қилган.
Март ойида сўралганларнинг 32 фоизи даромадлари ўсмаганини, аммо нархлар ошганини (январда — 45 фоиз), шунингдек, 14 фоизи даромадлар ҳам, нархлар ҳам бир хилда ошганлигини айтган.
Даромадлар ўсиб, нархлар ошмади, деган фикрни билдирганлар январда 2 фоизни, мартда эса 1 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)