• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎФА Шавкат Саломовга 10 млн, «Бухоро»га 300 млн сўм жарима солди, «Бухоро» — «Пахтакор» ўйинида ишлаган бош ҳакам эса 2 та ўйинга четлаштирилди

    Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Пахтакор» (1:0) ўйини инспекторининг билдиргисига асосан, ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Билдиргида ўйинга ташриф буюрган мухлислар аввалига учрашувни бошқариб бораётган ҳакамни, кейинроқ эса «Пахтакор» футбол клубини ҳақоратли сўзлар билан оммавий равишда ерга урди, деб ёзилган. Жумладан, 20, 26 ва 55-дақиқаларда ишқибозлар учрашув ҳакамини, 40 ҳамда 56-дақиқаларда эса рақиб жамоани ҳақоратлашдан тийилмаган.

    Мазкур ҳолат мусобақаларни ўтказиш регламентининг 4-бўлим 5.55-бандига зиддир. Унга кўра, стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг ҳақоратли ва камситувчи сўзларни айтишига чеклов қўйилган бўлиб, жазо сифатида келаси турни мухлисларсиз стадионда ўтиши мумкинлиги, жамоадан 3 очко олиб ташланиши мумкинлиги, клубнинг мусобақадан чиқариб юборилиши ёки 500 миллион сўмгача жаримага тортилиши эҳтимоли борлиги кўрсатиб ўтилган.

    ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси Бухоро шаҳридаги мазкур ўйин тафсилотларини ўрганиб чиқди ва «Бухоро» клубини 300 миллион сўм жаримага тортишга қарор қилган.

    Шунингдек, ўйиннинг 37-дақиқасида мезбонлар вакили Шавкат Саломов бош ҳакам Темур Тўхтасиновнинг қарорига қаршилик кўрсатишга уринди. Бунда футболчи оғзаки қаршилик билан чекланмай, ҳакамнинг қўлини ҳам ушлаб олган. Шундан келиб чиқиб, Шавкат Саломов регламентнинг 5.6 бандига асосан айбдор деб топилди ва 10 миллион сўм жаримага тортилди. Мазкур ҳолатни ўз вақтида жазоламаган ҳакам Темур Тўхтасинов эса Суперлиганинг 6 ва 7-тур ўйинларига, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал ўйинларига қўйилмайди. Бу вақт давомида у фақатгина Про-Лига беллашувларини бошқариши мумкин.

    Шавкат Саломов мисолида Тартиб-интизом қўмитаси Суперлига ва Про-Лига футболчиларига эслатиб ўтади. Футбол ҳакамлари билан мулоқотга фақатгина жамоа сардорлари кириши мумкин. Аммо уларга кескин қаршилик кўрсатиш, уларга ҳалал бериш мумкин эмас. Шавкат Саломов «Бухоро» футбол клубининг сардори, бироқ келаси сафар у футбол ҳакамларга қўл теккизадиган бўлса, жазо чоралари бундан жиддийроқ бўлади, дея таъкидаланади хабарда. Шавкат Саломов юз берган ҳолатга қуйидагича изоҳ берган:

    Кечаги ўйинга барча бирдек гувоҳи бўлди. Авваламбор, мен кечаги учрашувда ҳакамга нисбатан қилган қўпол ҳаракатим учун ҳакам ва қолган барчадан узр сўрайман. Тан оламан, профессионал футболчининг ишини қилмадим. Мен шунчаки тажрибали жамоадошим Артём Филипосян сариқ карточка олишини умуман хоҳламадим. Чунки унда учта сариқ карточка бор эди. Тўртинчисини олса, «Нефтчи»га қарши кечадиган сафар ўйинимизда иштирок эта олмаслигини ўйлаб, бирдан ўзимни тутиб тура олмадим. Кейинги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўймасликка ваъда бераман ва яна бир бор барчадан узр сўрайман.

    Шавкат Саломов, футболчи

    Агар «Бухоро» футбол клуби раҳбарияти ўз фан-клуби ва мухлислари билан ишламаса, улар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормаса ва оқибатда шунга ўхшаш ҳунук ҳолатлар такрорлангудек бўлса, жазо чоралари янада жиддийроқ бўлади. Бу борада «Бухоро» клуби алоҳида, шунингдек, Суперлига ҳамда Про-Лиганинг қолган клублари ҳам «Бухоро» мисолида яна бир марта ёзма равишда огоҳлантирилади, дейилади хабарда.

    08.04.2018, 01:24   Изоҳ (0)   30003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлигадаги илк истеъфо «Сўғдиёна»да: Мочинов кетди, Лушчан келди

    08.04.2018, 01:10

    Uzbek Tigers — Venesuela Caciques 9:1. Ўзбекистонлик боксчилар венесуэлалик рақибларини аяб ўтирмади

    08.04.2018, 00:15

    C2 гуруҳи. Uzbek Tigers — Venesuela Caciques 4:1. Баҳодир Жалолов рақибини нокаутга учратди

    07.04.2018, 23:54

    C2 гуруҳи. Uzbek Tigers — Venesuela Caciques 3:1. Бектемир Мелиқўзиев рақибини муддатидан аввал мағлуб этди

    07.04.2018, 23:47

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» фантастик камбэкни амалга ошириб, «Сити»ни мағлуб этди (видео)

    07.04.2018, 23:40

    C2 гуруҳи. Uzbek Tigers — Venesuela Caciques 2:1. Маҳмуд Ғоипов рақибига имкониятни бой бериб қўйди

    07.04.2018, 23:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.