Айни дамда Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Венесуэланинг Venesuela Caciques жамоасига қарши жанг олиб бормоқда. Бугун 10 та жанг ўтказилиши белгиланган. Ҳозиргача улардан 9 таси ўз ниҳоясига етиб улгурди, деб хабар беради «Оламспорт».
C1 гуруҳидан ўрин олган 5 та жангда ҳам Uzbek Tigers’нинг қўли баланд келди. C2 гуруҳининг 1-жанги 52 кг вазнда Жасурбек Латипов Хесус Рохасга қарши рингга чиқиб, рақибини муддатидан аввал мағлуб этишга эришди.
Иккинчи жанг эса 60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов ва Луис Кабрера ўртасида кечди. Ҳакамлар ушбу жангда Шунқорнинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этди.
Учинчи жанг 69 кг вазнда Маҳмуд Ғоипов ҳамда Габриэль Маэстре ўртасида кечди. Жангда ҳакамлар Маэстренинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.
Тўртинчи жангда 81 кг вазнда рингга кўтарилган Рио Олимпиадаси совриндори Бектемир Мелиқўзиев рақиби Належ Корбажни муддатидан аввал мағлуб этишга эришди.
Ҳисоб Uzbek Tigers фойдасига 3:1.
1 та жанг қолди.
C2 гуруҳи
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес
Изоҳ (0)