Англия премьер лигасининг 33-турида Манчестер дербиси бўлиб ўтди.
«Манчестер Сити» ўз майдонида ҳамшаҳари «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Агарда «шаҳарликлар» мазкур ўйинда ғалаба қозонганида, муддатидан аввал чемпионликка эришган бўларди. Аммо ундай бўлиб чиқишига Жозе Моуриньо шогирдлари йўл қўймади.
Биринчи бўлимда «Ман Сити» Венсан Компани ва Илкай Гюндоганнинг голлари сабаб ҳисобда олдинга чиқди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди. Иккинчи бўлимда эса «Юнайтед» вазиятни нафақат ўнглади, балки ўз фойдасига ҳам ҳал қила олди. Аввал 2 дақиқа ичида Поль Погба 2 та гол уриб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, Крис Смоллинг эса 69-дақиқада ғалаба голини киритди.
Шу тариқа «Ман Сити» чемпионлик масаласини кейироққа суришга мажбур бўлди.
Англия премьер лигаси
33-тур беллашувлари
7 апрель, шанба
Изоҳ (0)