Кеча, 7 апрель куни кечки соат 17:25 ларда Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди .
Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган О.Камолов ўзининг Cobalt русумли автомашинасини «Зарафшон ўнг соҳили» 4Р-48 йўлининг 43-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган С.Суннатов бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси О.Камолов ва унинг 2 нафар йўловчиси воқеа жойида, Nexia автомашинаси ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг 4 нафар йўловчиси касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмган.
Шунингдек Cobalt автомашинасининг яна 3 нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)