Айни дамда Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Венесуэланинг Venesuela Caciques жамоасига қарши жанглар олиб бормоқда. Бугун 10 та жанг ўтказилиши белгиланган.
75 кг вазнда рингга кўтарилган Uzbek Tigers аъзоси Исроил Мадримов венусуэлалик Кейбар Гонсалесга қарши рингга чиқди. Исроил Мадримов ҳакамни икки бор ҳисобни очишга мажбур қилди ва катта устунлик билан ғалаба қозонди, деб хабар беради «Оламспорт».
Ҳакамлар бир овоздан 3:0 (50:45, 50:43, 50:41) ҳисобида Исроилнинг ғалабасини қайд этди.
Бундан аввал Нодир Мирзааҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Алиёр Норалиев ҳам ўз жангини ғалаба билан якунлаган эди.
Шу тариқа ҳисоб Uzbek Tigers фойдасига 4:0.
Олдиндаги яна 6 та жанг бор:
C1 гуруҳи
91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас
C2 гуруҳи
Жанглар соат 22:00 да бошланади
52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас
60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера
69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес
Изоҳ (0)