Айни дамда Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Венесуэланинг Venesuela Caciques жамоасига қарши жанглар олиб бормоқда. Бугун 10 та жанг ўтказилиши белгиланган.
64 кг вазнда рингга кўтарилган Uzbek Tigers аъзоси Алиёр Норалиев Кристиан Паласиога қарши рингга чиқди. Ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳосига кўра Алиёр Норалиев 3:0 (50:45, 49:46, 50:45) ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради «Оламспорт».
Бундан аввал Нодир Мирзааҳмедов ҳамда Шаҳобиддин Зоиров ҳам ўз жангини ғалаба билан якунлаган эди.
Шу тариқа ҳисоб Uzbek Tigers фойдасига 3:0.
Олдиндаги яна 7 та жанг бор:
C1 гуруҳи
75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес
91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас
C2 гуруҳи
Жанглар соат 22:00 да бошланади
52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас
60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера
69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес
Изоҳ (0)