Бугун, 7 апрель санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 5-турига якун ясалади.
Кун тақвимидан 2 та учрашув ўрин олган.
Улардан биринчиси Тошкентда мезбон «Локомотив» Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилди. Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини голга айлантира олди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, 17-дақиқада Марат Бикмаев ҳисобни тенглаштиришга эришди.
Марат Бикмаевнинг жавоб голи
Ўйиннинг 90-дақиқасида «Локо»нинг бразилиялик легионери Нивалдо ҳакамлар билан тортишгани учун қизил карточка олди. Бунга чидай олмай бразилиялик футболчи Ўткир Юсуповнинг юзига боши билан зарба берди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Нивалдо калла қўйган вазият
Мавзуга доир: Интизомсизлиги сабаб «Локомотив» футболчиси Икром Алибоев 4 та ўйинга четлатилди ва 10 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди
Суперлига
5-тур беллашувлари
7 апрель, шанба
«Локомотив» — «Қўқон-1912» 1:1
Голлар: 0:1 — 8 пенальти, Мурод Холмуҳаммедов. 1:1 — 17 Марат Бикмаев.Четлатиш: 90 Нивалдо (Л)
Изоҳ (0)