Жиноят содир этганликда гумонланиб қўлга олинган фуқаронинг онаси Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат этиб, ўғли Сергели туман ИИБ ФМБ ходимлари томонидан калтаклангани юзасидан шикоят қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аёлга бу ҳақда ўзини таништирмаган шахс телефон орқали маълум қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув натижасида Жиноят кодексининг 168-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган фуқаронинг калтаклангани ҳақидаги маълумот исботини топмади.
Бунга ўғли билан учрашгандан кейин даъвогарнинг ўзи ҳам ишонч ҳосил қилди.
Изоҳ (0)