Халқаро банкнота ҳамжамияти (IBNS) 2017 йилда чиқарилган энг чиройли купюрани танлади. Meduza’нинг ёзишича, Швейцариянинг 10 франки йилнинг энг чиройли банкнотаси деб топилган.
Ҳамжамият бу купюрани шундай таърифлади: «Энг янги ҳимоя стандартлари ва уч қатламли Durasafe тузилмаси қўлланилган ушбу ажойиб вертикал банкнотада оркестрга дирижёрлик қилаётган қўл, вақт минтақалари кўрсатилган Ер шари ва аниқ ҳаракат қиладиган Швейцария темирйўллари акс этган».
Ўтган йили ҳам Швейцария пули энг чиройли деб топилган эди — унда 50 франклик ғолиб бўлган эди.
Мавзуга доир: Фотосурат: 2016 йилнинг энг яхши купюраси
Изоҳ (0)