Ирландия президенти Майкл Хиггинс 140 йил олдин қотилликда ноҳақ айбланиб, қатл этилган маҳбуснинг ўлимидан сўнг афв этилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, Майлз Жойс 1882 йили Голуэй шаҳрида беш кишидан иборат оилани ўлдиришда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилган. У билан бирга судланган яна икки гумондор Майлзнинг айбсизлигини таъкидлашига қарамай, бу суд қарорига таъсир ўтказмаган.
Хиггинс имзолаган ҳужжатда айтилишича, беш фарзанднинг отаси бўлмиш қирқ яшар Жойс «Британия суд тарихидаги энг яққол хатолардан бири сифатида таърифланадиган» адолатсизлик қурбони бўлган.
Изоҳ (0)