Ҳиндистон расмийлари 1 апрелдан Тож Маҳал бўйлаб сайр ва зиёрат қилиш вақтига чеклов ўрнатди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Обидани кўришга ҳар куни 10 мингдан 15 минггача одам келади, дам олиш кунлари уларнинг сони 50 мингга етиши мумкин.
Баъзан зиёратчилар саройда кун бўйи қолади, бу эса тирбандликни юзага келтирмоқда.
Энди чипталарда вақт бўйича чеклов белгиланади: Тож Маҳалда 3 соатдан ошиқ бўлиш мумкин эмас.
Изоҳ (0)