Жанубий Африка Республикасида жойлашган Крюгер миллий боғида сайр қилиб юрган туристларнинг машинасига шер чиқиб олди, деб хабар берди Daily Mail.
Талаба сайёҳларнинг машинасига оқ шер чиқиб олган. Ташқарида турган гид йўловчиларни тинчланишга чақирган ва шундан сўнг уларни машинадан секин тушириб олган. Йиртқич эса ўз навбатида транспорт воситасини тарк этишга шошилмаган.
«Ҳайдовчи шерлар машинани ўйинчоқ сифатида қабул қилади ва унга чиқиб олишини айтганида ишонмаган эдик, буни ҳазил деб ўйлагандик», — дейди воқеани видеога олган талаба.
Бироздан сўнг ҳайдовчи шерни тушириб юборган ва талабалар ўз саёҳатини давом эттирган.
Изоҳ (0)