Тожикистон 9 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
2 апрель куни Регар (Тожикистон) нимстанцияси орқали Гулча (Ўзбекистон) нимстанциясига электр узатиш линияси ишга туширилди.
Тожикистон электр энегияси экспорти ҳажми йилига 1,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этади.
Ўзбекистон бир киловатт электр энергияси учун ёзги мавсумида 2 цент, қишки мавсумида эса 2,5 цент тўлайди.
Изоҳ (0)