Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин режалаштирилаётган Жанубий ва Шимолий Корея саммити туфайли Марказий Осиё мамлакатларига ташрифини кейинга қолдирди, деб ёзади «Казинформ».
«Президент Мун Чжэ Ин Марказий Осиёнинг бир нечта мамлакатларига ташриф буюришни режалаштирган эди. Аммо иккита Корея ўртасида саммит ўтказилиши сабабли, шунингдек, КХДР ва АҚШ ўртасида ўтказилиши режалаштирилган саммит туфайли, унинг ташрифи бироз кечиктирилмоқда», — дея маълум қилди Корея Республикаси президенти ҳузуридаги шимолий йўналиш бўйича иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Сон Ён Гиль.
Шу билан бирга, у Мун Чжэ Ин Марказий Осиё мамлакатларига тез орада ташриф буюришига ишонч билдирди.
Аввалроқ Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга келиши ҳақида мамлакатнинг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У Ўзбекистон — Жанубий Корея бизнес-форумида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)