Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йилда Санкт-Петербург метросида юз берган терактни ҳаттоки ўзаро таниш бўлмаган ва фақат замонавий алоқа воситалари орқали мулоқот қилган экстремистик ташкилот иштирокчилари амалга оширган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Унинг сўзларига кўра, бундай алоқа усулларидан фойдаланилганда қоладиган «электрон излар»нинг синчиклаб таҳлил қилиниши натижасида қисқа муддатда жиноий гуруҳ аъзоларининг барчаси фош қилинган ва шахси аниқланган.

Петренконинг қўшимча қилишича, жиноий иш бўйича айбланувчи сифатида 11 киши жалб қилинган, уларнинг барчаси ҳибсда сақланмоқда.

2017 йил 3 апрель куни Санкт-Петербург метрополитени вагонида рўй берган портлаш оқибатида 16 киши, шу жумладан, худкуш террорчи — қирғизистонлик Акбаржон Жалилов ҳалок бўлди. 50 киши жароҳат олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)