Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлад. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказаётган очиқ мулоқотида маълум қилди.

Давлат раҳбари бу галги учрашув бунёдкорлик ишлари бошланган Янги Тошкентда ўтаётганида рамзий маъно борлигини таъкидлади.
“Ушбу мегалойиҳа ислоҳотларимиз ҳаётда қандай акс этаётганининг яққол исботи, янгиланиш ва тараққиёт йўлидаги дадил қадамларимизнинг ёрқин тимсоли бўлади. Сиз тадбиркорлар учун Янги Тошкент – янги имкониятлар, янги ғоялар ва янги бозорлар майдонига, инновациялар ва инвестициялар марказига айланади”, деди президент.
Шавкат Мирзиёев у ердаги тўлиқ “яшил” технологияларга асосланган энг замонавий инфратузилма тадбиркорларнинг янги ғоя ва ташаббуслари учун хизмат қилишини қайд этди.



Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги илк учрашуви 2021 йил 20 августида ўтказилган эди. Ўша учрашувда давлат раҳбари бундай тадбирни ҳар йили ўтказиш ва 20 августни Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф қилганди. Шундан буён учрашувлар анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда.
Шу кунгача очиқ мулоқотларда тадбиркорлар томонидан билдирилган 1 мингга яқин таклиф ва ташаббуслар қонун ва қарорларда ўз аксини топди. Бугунги очиқ мулоқотга тайёргарлик давомида 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Салл марказ орқали 13 мингдан зиёд мурожаат ва ташаббуслар келиб тушган.
Изоҳ (0)