Bloomberg нашри Флоридадаги қуёш батареялари ёрдамида тўлиқ электр энергияси билан таъминланган Бабкок-ранч шаҳрининг суратларини эълон қилди.
Кирсон & Partnerс компанияси мазкур лойиҳа ҳақида биринчи бор 2005 йилда маълум қилганди. Шаҳар 340 минг қуёш батареялари ёрдамида энергия билан таъминланган. Электр энергияси нафақат Бабкок-ранчнинг ўзига, балки яқин атрофдаги туманларга ҳам етмоқда.
2018 йил бошида шаҳарга иккита янги оила кўчиб келган. Лойиҳа муаллифлари Бабкок-ранч ҳудудига 19,5 мингта уй қуришни ва унга 50 минг аҳолини жойлаштиришни режалаштирган. Ҳозирча пудратчилар 100 та уйни қуриш бўйича шартнома имзолаган.
Изоҳ (0)