Ар-Риёднинг ҳарбий можарога йўл қўймасликка қаратилган ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраса, 10—15 йилдан сўнг Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида уруш юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Американинг The Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
У Ғарбнинг Теҳронга нисбатан Ислом Республикаси режимига босимни кучайтиришга қаратилган санкциялар режимини кучайтириш ҳақида фикр билдирди.
«Ҳарбий можаронинг олдини олиш учун муваффақиятга эришишимиз лозим», — дея таъкидлади шаҳзода. У ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп билан Эронга қарши ҳаракатлар, ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш ва Ямандаги вазиятни муҳокама қилди.
«Амалга оширишга уринаётган ишимизда муваффақият қозонмасак, 10—15 йилдан сўнг Эрон билан уруш юзага келишининг эҳтимоли юқори», — дея огоҳлантирди у.
Изоҳ (0)