Ўзбекистонда мобил алоқа компаниялари абонент рақамидан фойдаланганлиги учун ҳақ тўлаши ҳозирча бекор қилинмайди. Бу ҳақда Молия вазирининг ўринбосари Вячеслав Пак маълум қилди, дея
хабар беради UzDaily.
«Бу алоҳида тўлов тури, давлат жамғармаларига мақсадли тўловлар сирасига кирмайди. Дунёнинг кўплаб давлатларида амалда бўлган билвосита солиқнинг бир кўриниши», — изоҳ берди Пак.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломова солиқ ислоҳоти концепциясида индивидуал эмас, балки умумий солиқлар бекор қилиниши кўзда тутилганини эслатди. Мазкур тўлов умуммилий ва мажбурий тўловлар қаторига кирмаслиги, бундай тўловлар масаласи солиқ кодекси муҳокамасида кўриб чиқилишини билдирди.
Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов Ўзбекистонда 2012 йилда жорий этилганди. Ҳозирда унинг миқдори бир ойга 4 минг сўмдан иборат.
Изоҳ (0)