30 март куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида боғча тарбиячиси болаларга қўл кўтараётгани акс этган видеоёзув пайдо бўлди. Воқеа қачон, қаерда, қайси болалар боғчасида юз бергани ҳозирча маълум эмас.
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолатни ўз назоратига олиб, тезкор ишчи гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилади.Маълумот учун, Ўзбекистондаги болалар боғчаларида тарбиячиларнинг болаларга куч ишлатиши ҳолатлари аввал ҳам бир неча бор қайд этилган.Текширув якунлари билан аниқланган ҳар бир ҳолат бўйича Мактабгача таълим вазирлиги жамоатчиликни хабардор қилиб боради.
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
Изоҳ (0)