Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг МДҲнинг молиявий разведка тўғрисидаги битимига қўшилиши мамлакатнинг ташқи сиёсий йўналишига мантиқан мос келади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти ташқи сиёсат маркази раҳбари Борис Шмелёв айтиб ўтди, деб ёзади Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Асосийси — МДҲ доирасида умумий сиёсатга қўшилиш, МДҲнинг бошқа мамлакатлари билан алоқаларни яхшилаш ва бу майдондан ушбу муаммоларни ечишда фойдаланиш», — деди Шмелёв.

Эксперт айни пайтда Ўзбекистон очиқроқ мамлакатга айланиб бораётгани ва унга ривожланишнинг юқори суръатлари зарурлигини, уларга эса фақат кенг кооперация ва ҳамкорлик асосидагина эришиш мумкинлигини таъкидлади.

«Биз ҳозир Ўзбекистоннинг очиқлиги ҳақидаги гаплар мазмун-моҳият касб этаётганини кузатяпмиз», — деди эксперт.

Аввалроқ Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишув (Ашхобод, 05.12.2012 йил) ва мазкур келишувга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомага (Минск, 10.10.2014 йил) қўшилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда