Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги доимий комиссия пойтахтда жойлашган кўнгилочар-савдо мажмуалари ва шунга ўхшаш бошқа объектлар раҳбарларига ушбу биноларда ёнғин хавфсизлиги бўйича профилактик текширувларни ўтказиш таклифини билдирди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
28 март куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Next, Samarqand Darvoza, Mega Planet ва Magnit кўнгилочар-савдо мажмуалари ва марказларида амалий машғулотлар ўтказилди.
Ушбу объектлар ходимлари Тошкент шаҳар ЁХБ ва ФВБ вакиллари иштирокида ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш, фуқароларни тезкор эвакуация қилиш чораларини кўриш ва ёнғин ўчоқларини бартараф этиш кўникмаларини синовдан ўтказди.
Изоҳ (0)