Россия Ўзбекистон билан 10 дан ортиқ Ми-35 вертолётини етказиб беришга шартнома имзолади. Бу ҳақда Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати раҳбари ўринбосари Владимир Дрожжов маълум қилди, дея
хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»«Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик жуда изчил ривожланмоқда. Келишувларга мувофиқ мамлакатга 10 дан ортиқ Ми-35 вертолётини етказиб беришга шартнома имзоланган», — деди Дрожжов.
Олдинроқ «ТАСС» агентлигининг дипломатик манбаси икки давлат ўртасида 12 та шундай вертолёт етказишга шартнома имзоланганини билдирганди.
Изоҳ (0)