26 март куни вафот этган «МММ» молиявий пирамидаси яратувчиси Сергей Мавродининг укаси марҳумни ўз ота-онасининг ёнига дафн этишга рухсат бермади, деб хабар берди TengriNews.
Маълумотларга кўра, Мавродининг укаси Вячеслав Хованск қабристонидаги оилавий қабрни тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Хабар берилишича, Мавроди 2 апрелдан кейин дафн қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 62 ёшли мавроди Москавада юраги атрофида оғриқ тургани сабаб шифохонага ётқизилган эди, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Сергей Мавроди Россия тарихида энг кўп жабрланувчига эга молиявий пирамида — «МММ» акциядорлик жамиятининг асосчиси ҳисобланади. 2003 йилда Мавроди катта миқдордаги фирибгарлик учун судланган. Айрим маълумотларга кўра, пирамида оқибатида 10 454 киши зарар кўрган.
Изоҳ (0)