Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер ишида кузатилаётган носозлик Европадаги серверларда электр токининг узилиши натижасида юзага келганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирди, деб хабар берди «Газета.ru».
«@telegram серверлар кластерида электр токининг узилиши Европада муаммоларни келтириб чиқарди. Биз муаммони бартараф этиш учун иш олиб бормоқдамиз, бироқ кўп нарса маълумотларни қайта ишлаш марказидаги провайдернинг электр қурилмаларни тартибга келтиришга боғлиқ», — дея маълум қилди Дуров.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни ҳам Telegram фаолиятида узилиш кузатилганди. 20 февраль куни Ғарбий Европа ҳудудида кузатилган узилиш 1 соат ичида тикланганди.
Изоҳ (0)