Telegram мессенжери Ўзбекистон ва МДҲдаги бошқа мамлакатларда ишламай қолди.
Telegram’нинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинишича, носозлик Европа давлатларида ҳам кузатилмоқда.
Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ давлатларидаги фойдаланувчилар ҳозирги пайтда алоқа муаммосини бошдан кечирмоқда. Биз бу масалани кўриб чиқамиз ва яқин орада сизни онлайн ҳолатига келтиришга умид қиламиз.Эслатиб ўтамиз, 5 март куни ҳам Telegram фаолиятида узилиш кузатилганди. 20 февраль куни Ғарбий Европа ҳудудида кузатилган узилиш 1 соат ичида тикланганди.Telegram маъмурияти
Изоҳ (0)