Наманган вилояти Поп туманидан топилган ноёб битиклар 7-а ср охири ва 8-аср бошларида ислом динини тарғиб қилиш билан шуғулланган арабистонлик ака-ука авлиёлар — Хўжа Абдуллоҳ Ансорий ва Хўжа Ибодуллоҳ Аламдорий ҳаёти ҳақида маълумот бериши мумкин, деб ёзади ЎзА.
Поп туманидаги «Пиллакаш» маҳалласида жойлашган, маҳаллий аҳоли тилида Лангар ота қабристони деб юритиладиган ака-ука авлиёлар қабри 714 йилга оид. Бугунгача ушбу зиёратгоҳнинг илмий, маънавий ва археологик қиймати тўлиқ аниқланмаган.
Ушбу ноёб қадим қўлёзмалар мақбара яқинида яшовчи Ботиржон Нурматовнинг шахсий коллекцияларида сақланиб келинган. Ботир ака Лангар ота зиёратгоҳидан топилган қадим қўлёзмалар унга ота-боболаридан ўтиб келаётганлигини маълум қилган.
«Бир неча бор бу қўлёзмаларни олиб кетишмоқчи бўлишди. Лекин уларга ишонқирамаганим боис бермадим. Бу қўлёзмалар қадим тилсимни очувчи ноёб манба бўлиши мумкин», — дейди Ботир ака.
Изоҳ (0)