Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 20 март куни икки нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, Эъзоз кўчасида яшовчи Э.Мавлоновнинг уйига бостириб кирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Босқинчилар уй эгасининг ўғли ва жиянини қўл-оёғини арқон билан боғлаб, уриб, жароҳат етказиб, уйдан пул, заргарлик ва бошқа буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши шаҳар «Нефтчи» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ш.Хушвақтов ва «Қавали» маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1995 йилда туғилган Л.Ғаниев содир этгани аниқланиб қўлга олинлб.
Изоҳ (0)