28 март куни соат 13:36 да Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимига Кўрпасой маҳалласидаги 19-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин содир бўлаётган жойга Олмалиқ шаҳрини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 4-Ҳарбийлаштирилган ёғин хавфсизлиги қисмидан 2 та ҳамда «Аммофос-Максам» АЖни ёнғиндан муҳофаза қилувчи 8-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмидан 1 та ўт ўчириш жанговор бўлинмалари жалб қилинган.
Бўлинмалар ёнғин жойига етиб борганида, ёнғин 80 квадрат метр майдонга тарқалганлиги ва уй ичида ушбу хонадонда яшовчи 1943 йилда туғилган фуқаро Акром Шокиров ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1954 йилда туғилган фуқаро Муқаддас Шокирова борлиги аниқланган. Муқаддас Шокирова бу вақтда хушсиз ҳолатда бўлган.
Шахсий таркибининг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаролар ташқарига олиб чиқилган ва ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ёнғин соат 14:34 да тўлиқ бартараф этилиб, уйнинг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Изоҳ (0)