Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи Алтинай Сағинбаева (исм-шарифи ўзгартирилган) қишлоқдошларининг қимматбаҳо нарсаларини ўғирлаётганида қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу иш жиноят ишлари бўйича Элликқалъа тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, Алтинай Жиноят кодексининг 169-моддаси билан айбдор деб топилди.
У Элликқалъа тумани хотин-қизлар кўмитаси кафолат хати билан суд залидан озод этилиб, келажакда ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик, феъл-атворини яхшилаш мақсадида ўзи яшаётган маҳалла фуқаролар йиғини назоратига олинган.
Туман ҳокимиятининг «Дарё»га маълум қилишича, ҳозирда болали бўлганлиги учун бола тарбияси билан банд.
Туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси у билан бевосита шуғулланишга кафолат берди.
— Бундай ғамхўрлиги учун туман хотин-қизлар кўмитаси раисига миннатдорлик билдираман, — дейди Алтинай Сағинбаева. — Келажакда бундан тегишли хулоса чиқариб, ҳаётда ўз ўрнимни топишга ҳаракат қиламан.
Изоҳ (0)