• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Республика ишчи гуруҳига арз: Чустнинг чиқиндиси Попни булғамоқда

    Поп туманидаги «Янгиобод», «Юқори қишлоқ», «Янги тўда», «Эски тўда» аҳоли пункти фуқаролари ичимлик суви танқислигидан Тўдасой сойига оқизилаётган чиқинди сувидан истеъмол қилишга мажбур бўляпти. Масаланинг долзарблиги эса Чуст тумани сил касалликлари диспансерининг оқава сувлари хлорланаётган бўлса-да, канализация тизими орқали шу сой сувига қуйиб юборилаётганида, дея хабар беради  ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Ҳудудимизда тоза ичимлик суви тармоғи йўқлиги боис аҳоли сой сувидан истеъмол қилади. Сойга қўшни туманнинг барча йирик ташкилотлари ва маиший хизмат кўрсатиш объектларининг канализация суви оқизилаётгани сабабли, сувнинг таъми шўр ва истеъмолга умуман яроқсиз. Чиқиндихонага айланган сойдан анқийдиган бадбўй ҳид баҳордан то қишга қадар узоқ-узоқларга қадар етиб бормоқда. Чустнинг чиқиндиси Попни булғамоқда. Бу ҳолатга қачонгача чидаш мумкин?! Бормаган жойимиз ҳам қолмади. Ҳеч қандай натижа йўқ. Ягона умидимиз Попни ўрганаётган республика ишчи гуруҳидан», дейди «Янги тўда» маҳалласида яшовчи пенсионер Маҳаммаджон Ҳасаналиев.

    Журналистлар ушбу муаммонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишди. Аниқланишича, чиқинди сувларини биологик тозалаш иншооти Чуст туманидаги Дуоба қишлоғида жойлашган «Оқавасув» кўп тармоқли хусусий корхонасига тегишли.

    Корхона раҳбари Муроджон Юлдашевнинг айтишича, бино 1984 йилда қурилган ва 2000 йилга қадар «Барион» корхонаси қошида бўлган. Умумий ер майдони 0,9 гектар ва қуввати суткасига 400 метр кубга тенг.

    — Нуфузли корхона банкрот бўлгач, 2000 йил 30 декабрда «Оқавасув» кўп тармоқли хусусий корхонаси сифатида ташкил этилди, — дейди М.Йўлдошев. — Мана, 18 йилдан буён ишлаб келаяпмиз. 1 ойда 3–3,5 миллион сўмлик хизматлар бажарамиз. Аммо кўплаб бюджет ташкилотлари бизга маблағ ўтказиб бермайди. Бу ердаги ҳарбий қисм яхши мижозимиз эди. Аммо 2015 йилда Ҳарбий прокуратура тергов қилиб, қисм ортиқча бюджет маблағларидан 17,5 миллион сўм тўлаб юборганини аниқлаган ва буни зиммамизга юклаган эди. Ҳозир 80 миллион сўм қарзимиз бор. 55 миллион сўми иш ҳақидан, 13 миллион сўми электр энергиясидан, 12 миллион сўми эса солиқдан шаклланган. Бир вақтлар бу ерда 22 тагача одам ишларди, эндиликда эса 5 киши амал-тақал қилиб кун ўтказмоқда. Бизни бу иншоотни на таъмирлашга, на бирор ўзгариш қилишга қурбимиз етмайди. Ечим учун энг тўғри йўл – уни вилоят «Сувоқава» корхонаси таркибига ўтказиш. Тўғри, мени давлат санитария хизмати бир неча маротаба огоҳлантирди. Аммо иқтисодий имкониятим бўлмаса, нима қилишим керак? Ахир муаммо хусусий эмас, ҳудуд аҳамиятига молик. Бир неча маротаба қилган мурожаатларимга ҳеч бир масъул эътибор қаратаётгани йўқ.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Иншоот ҳозирда капитал таъмирга муҳтож бўлиб, бир неча йиллардан буён таъмирлаш ишлари ўтказилмаган. Қувурлар эскириб чириб кетган. Ҳозирги кунда чиқинди сувлар бирламчи ҳовузларда тиндирилмаяпти. Хлор билан тўлиқ зарарсизлантирилмасдан тўғридан-тўғри ҳудуддан оқиб ўтган очиқ сув ҳавзасига ташлаб юборилмоқда. Аслида бу умуман мумкин эмас. Тозаланган чиқинди сувлари қувур орқали суғориш майдонларига ташланиши лозим. Бу мақсад учун қурилган 1 километр узунликдаги қувурлар чириб-ёрилиб қўрқинчли ҳолатга келиб қолган. Сув тортиш насослари умуман йўқ бўлиб кетган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Биз бу ерда доимий мониторинг ўтказиб турамиз, — дейди Чуст тумани Давлат санитария эпидемиология назорати маркази бош врачи Зайниддин Анорқулов. — Иншоотга суткасига тахминан 1000-1500 метр куб сув тушаётганини аниқлаганмиз. Бу белгиланган меъёрдан 4–4,5 баробар кўп бўлиб, чиқинди сувларини тўлиқ биологик тозалаш ишлари ўтказилмаяпти. Боз устига иншоотда хлор захираси йўқ. Оқибатда очиқ сув ҳавзасига қуйиб юборилаётган чиқиндилар тахминан 4–5 километр масофа ҳудуддан оқиб ўтиб, Катта Фарғона канали ва Сирдарё сув ҳавзаларини ифлослантирмоқда. Аҳоли ўртасида юқумли ва паразитар касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўляпти. Марказимиз лабораториясида текширувлар ўтказилганда сув таркибидан юқумли ичак касалликлигини келтириб чиқарувчи микроблар борлиги аниқланганди. Энг ёмони, Чуст тумани сил касалликлари диспансери оқава суви ҳам гарчи хлорланаётган бўлса-да, шу канализация тизимига қўйилмоқда ва охир-оқибат у сой сувига қуйиб юборилмоқда. Биз бу ҳақда туман прокуратураси ва ҳокимлигини, юқори турувчи ташкилотимизни мунтазам хабардор қилиб, қатъий назоратга олиш ва амалий ишлар кўриш бўйича хатлар киритганмиз. Натижа эса ҳамон йўқ.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзи шу сой сувидан ичиб кўрмаган ҳоким ўринбосари, жаноб Улуғбек Ҳамрохўжаев дастлаб журналистларга кўрсатган «ҳурмати»дан кейин, масала моҳиятини тушунгандай бўлиб, бирор тайинли иш қилган-қилмагани ёки таклифи ҳақида сўзлаб берди:

    — Тумандан суткасига 1500-2000 куб метр чиқинди сувлари чиқаяпти. Ҳаммаси шу ерга келиб тўпланади. Вилоят «Сувоқава» ташкилоти мазкур объектни ўз таркибига олиши учун хусусий корхонанинг мавжуд қарздорлигидан чиқариш зарур бўляпти. Ушбу муаммони ҳал қилиш юзасидан 5 миллиард 746 миллион сўмлик тахминий лойиҳа қилганмиз (лойиҳа Наманган вилояти Поп туманидаги маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳининг огоҳлантиришидан кейин зудлик билан бажарилган – таҳририят). Бунча қиммат лойиҳани ўз имкониятимиз билан қила олмаймиз. Ваҳоланки, сал тепароқда 1978 йилда қурилиши чала қолиб кетган бино турибди. Япониянинг JICA ташкилоти вакиллари бу биноларни келиб, кўриб кетишди. Агар маблағ ажратишса, оқова сувларнинг тозалаш тизимини ўша жойда қурганимиз мақсадга мувофиқ. Унда кунига 10 минг куб метр чиқиндини тозалаш имконияти пайдо бўлади.

    Кўриниб турибдики, маҳаллий маъмурият маблағ етишмаслигини рўкач қилмоқда ва шу вақтгача амалий иш майли, ҳеч йўқ жўяли бир таклиф билдиргани ҳақида сўзлаб бера олмайди. 5,7 миллиард лойиҳани тайёрлаб бериш осон, аммо бу объект атрофида яшаётган одамларнинг оғирини енгил қилиш учун нима иш бажаришни пойтахтдан келадиган ишчи гуруҳи кўрсатиб бериши керакми? Наҳотки бу глобал муаммога сектор раҳбарлари панжа ортидан қараб келмоқда?

    29.03.2018, 11:58   Изоҳ (0)   13663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат ялпи мажлисида «Давлат мукофотлари» тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири маъқулланди

    29.03.2018, 11:45

    Россия Ўзбекистонга ўзининг рус тили ўқитувчиларини юборишни таклиф қилди

    29.03.2018, 11:35

    Шавкат Мирзиёев 30 март куни Жиззахга ташриф буюради

    29.03.2018, 11:24

    Янгиланган «Абу Сахий» бозори маъмурияти биносида бир гуруҳ журналистлар «жисмоний ва руҳий тазйиқ»га учради

    29.03.2018, 11:10

    Қирғизистон бош вазири бошчилигидаги делегацияси ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келди

    29.03.2018, 11:08

    Ўзбекистонда 2027 йилга келиб, лоббилаштириш — қонунчилик ташаббусларини киритиш ва илгари суриш тартиби ишга тушади

    29.03.2018, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда 28 йил олдин йўқолган эркак жасади музлик ичидан топилди

    Дунё | 6 август, 17:09

    Германия клуби Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган футболчи билан шартнома имзоламайдиган бўлди

    Спорт | 6 август, 17:02

    Tesla акциядорлари Илон Маск устидан судга мурожаат қилди

    Дунё | 6 август, 16:45

    Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор ҳарбий кема экспорт қилмоқда — харидор Австралия

    Дунё | 6 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Ўзбекистон | 6 август, 16:24

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.