Марғилон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг қад ростлаган Эркин Воҳидов номидаги ёш ижодкорлар мактабига танлов асосида ўқувчиларни қабул қилиш жараёни бошланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Эрматов хабар берди.
Бадиий ижод ва хорижий тилларни ўрганишга иқтидори бўлган 4–7-синф ўқувчилари танлов ўтказувчи махсус комиссия томонидан ижодий синов асосида босқичма-босқич саралаб олинмоқда. Саралаш имтиҳонлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими биносида 30 март кунига қадар ўтказилади.
Эркин Воҳидов номидаги ёш ижодкорлар мактаби ўзбек тили ва адабиёти ҳамда хорижий тилларни чуқур ўргатишга ихтисослашган. Унда ўқувчилар учун чуқурлаштирилган фанлардан қўшимча дарслар ўтилади, бадиий тўгаракларда уларнинг истеъдодлари ривожлантириб борилади. Мактабга қабул қилинган ўқувчилар ётоқхона ва иссиқ овқат билан таъминланади.
Изоҳ (0)