АҚШнинг Техас штатида январь охирида бедарак йўқолган ўқувчи қизнинг ота-онаси у ўзлари айтган эркакка турмушга чиқишни истамагани учун уни қийноққа солган, деб ёзади Forum Daily.
16 ёшли Маариб Ал-Хишмавий 30 январь куни йўқолиб қолган. Ўшандан буён у ўзига ғамхўрлик қилган бир ташкилотда ота-онасидан яшириниб юрган.
Полиция маълумотларига кўра, бошқа шаҳарда яшайдиган эркакка турмушга чиқишга рози бўлмаган қизнинг ота-онаси уни супурги билан савалаб, қизиб турган ёғ билан азоблаган. Хабарларга кўра, ота-она 20 минг доллар эвазига мажбурий никоҳ ҳақида келишиб олган.
Ўсмир қиз ва унинг 5—15 ёшдаги беш ука-сингилларини болаларни ҳимоя қилиш марказига жойлаштиришди. Уларнинг ота-онаси оила аъзоларига нисбатан доимий равишда зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Айни пайтда улар ҳибсда сақланмоқда.
Изоҳ (0)