Европа Иттифоқи тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлайдиган «Толибон» ҳаракати аъзоларини ўз санкцион рўйхатдан чиқаришга тайёр. Бу ҳақда Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
‘Толибон’ ҳаракати жасорат кўрсатиши ва Афғонистон президентининг мамлакатда урушни тўхтатиш учун тинчлик таклифини қабул қилиши керак. Биз қурол тутган инсонлар билан ишлаб, уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлай оламиз. Уларга фуқаролик жамиятида ўз ўрнини топишга кўмаклашамиз.Федерика Могерини Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили
Изоҳ (0)