Жанубий Корея ОАВлари Пекинга КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси — Ким Ё Чжон етиб келган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди, деб ёзади «ТАСС». У Хитойга 25 март, якшанба куни йўл олган махсус поездда келган бўлиши мумкин.
Жанубий Корея матбуоти фикрича, Ким Ё Чжон Хитойга ўз акасининг ишончли вакили сифатида Хитой раҳбариятига Пхеньян сиёсатидаги сўнгги ўзгаришларни тушунтириб бериш учун келган. Жанубий Корея ҳукумати ҳозирча бу борада изоҳ бермаяпти.
Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 2011 йилдан бери илк бор КХДР ҳудудини тарк этгани ва Пекинга йўл олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)