Россиянинг АҚШдаги элчихонаси разведка бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича иш фонида Россия—Америка муносабатларининг ёмонлашуви олдини олиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Россия—Америка муносабатларида қолган ўша кичикроқ позитив учун ёлғон ҳикоянинг салбий оқибатлари олдини олишга Оқ уйнинг ҳали вақти бор», — дейилади дипмиссиянинг Facebook’даги баёнотида.
Унда, шунингдек, бутун дунёдаги барқарорлик Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларга боғлиқ эканлиги таъкидланади.
Аввалроқ, ОАВлари АҚШ президенти Дональд Трамп Скрипал иши туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)