Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифаси орқали 26–27 март кунлари — Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси ўтадиган паллада Ўзбекистон раҳбари ўтказадиган учрашувлар ва қатнашадиган тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Келаётган ҳафта муҳим воқеаларга бой бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилади, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашади.Давлатимиз раҳбари 27 март куни «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлайди. Ушбу конференцияда иштирок этиш учун юртимизга келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Асифни қабул қилади.
Комил Алламжонов, Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби
Изоҳ (0)