Гарвард университети олимлари очиқ оловда тайёрланган гўшт гипертония (қон босимининг ошиб кетиши) ривожланиши хавфини ошириши мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Гарвард университети мактабда овқатланиш бўлими ходими Ганг Лиу ва унинг ҳамкасблари 100 мингга яқин одамни ўрганди. Улар 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган даврда кузатиб борилган. Ушбу давр бошида иштирокчиларнинг ҳеч бирида юқори қон босими, диабет, юрак-қон томир хасталиклари ёки саратон бўлмаган.
Олимлар очиқ оловда юқори ҳароратларда тайёрланган гўштни ойда 15 мартадан кўп истеъмол қилган ва уни ҳафтада тўрт марта ёки ундан камроқ тановул қилганларни таққослади. Биринчи гуруҳда юқори қон босими таҳдиди 17 фоизга ортиқ эканлиги аниқланди.
Тадқиқот охирига келиб 37 мингдан ортиқ одам юқори қон босимидан азият чеккан.
Изоҳ (0)