• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Республика ишчи гуруҳи Наманганда аянчли аҳволда яшаётган оилани аниқлади

    Ҳозирда Наманган вилояти Поп туманида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. 13 та гуруҳ тумандаги 77 та маҳаллада хонадонма хонадон юриб, аҳолини муаммоларини кенг кўламда ўрганиб бормоқда, деб хабар берди ЎзА.

    Foto: O‘zA

    Foto: O‘zA

    Жумладан, 3 ва 6-республика ишчи гуруҳлари 18 март куни Поп туманидаги «Нуробод» ва «Ултарма» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида бўлиб, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича изчил ишларни олиб борди. Бир кун давомида «Нуробод» маҳалласида элликдан ортиқ хонадонда саксондан ортиқ, «Ултарма» маҳалласида 71 та хонадонга кирилиб, 34 та муаммо аниқланди.

    Жумладан, кенг жамоатчилик эътиборини тортадиган айрим жиддий муаммолар ҳам аниқланди. Хусусан, 6-ишчи гуруҳга бириктирилган «Нуробод» МФЙ ҳудудидаги собиқ «Машина трактор парки» ҳудудидаги ташландиқ ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган бинода истиқомат қилаётган Ботировлар оиласи билан суҳбат ўтказилди. Хонадонда 3 оила ва 9 нафар киши истиқомат қилмоқда.

    Ўрганиш жараёнида оилабоши Мартавали Ботиров 1961 йилда туғилган бўлиб, ҳозирда фермер хўжалигида мавсумий иш билан шуғулланади.

    Собиқ МТП ҳудудидаги бошқа иншоатлар ҳам нураб, қўрқинчли ҳолатга келиб қолган. Ишчи гуруҳи бу ерга борганида оила аъзоларида шамоллаш ва йўтал сабабли касаллик аломатлари яққол сезилиб турган бўлса-да, иқтисодий имконияти етарли бўлмагани учун даволанишга қурби етмаётгани ойдинлашди. Оила бекаси Шаҳринисо Эргашева 1967 йилда туғилган. Унинг айтишича, муқаддам сил касаллигига чалиниб, диспансерда уч ой давомида муолажаларни ўтказган.

    Шаҳринисо Эргашеванинг паспорти 2012 йилда муддати ниҳоясига етган бўлиб, ҳанузгача алмаштирилмаган. Турмуш ўртоғи Мартавали Ботировнинг паспорти йўқолган, қайта тикланмаган.Машина трактор паркининг эски биноси ортида фуқаролар томонидан ноқонуний ташкил қилинган ва ҳеч қандай талабларга жавоб бермайдиган чиқиндихонада санитария-эпидемия ҳолати юзага келган. Атрофи очиқ ва деворлар тортилмаган турар жойда ўнга яқин дайди итлар ҳам бу ерда яшамоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Икки хонали нураб ётган, дераза ойналари ўрнига турли мато парчалари, плёнкалар, ярим синган шишалар қўйилган бўлиб, қиш мавсумида ниҳоятда совиб, ёзда чидаб бўлмайдиган даражада исиб кетиши аниқланди. Яшаш биноси ичида ўчоқли ошхона жойлашган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Кўмир ва ўтин йўқлиги сабабли, овқат пишириш ва уйни иситиш учун уй орқасидаги чиқиндихонадан болалар териб келаётган резина парчалари, майда шох-шаббалар, чўплар ёқилмоқда. Унинг заҳарли тутуни эса шундан ҳам мураккаб вазиятда яшаётган одамларнинг соғлиғига зарарли таъсир кўрсатаяпти. Ичимлик суви, табиий газ йўқ, атрофни янтоқ ва бегона ўтлар босиб ётибди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Айниқса, 2015 йилда туғилган Отабек, 2013 йилда туғилган Баҳора, 2005 йилда туғилган Яҳёбекнинг уст-боши юпун, гигиена ҳолатларидан йироқ, касалманд ва нимжон. Уй эгаларининг айтишича, улар анчадан буён тўйиб овқатланмаган.

    Оқибатда болаларнинг ижтимоий мослашувчанлиги йўқолган, мулоқот қилиш қобилияти кузатилмади, болаларга зудлик билан руҳий-психологик, маънавий ва иқтисодий, тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги аён бўлди. Оиланинг даромад олиш манбаси йўқ. Оила бошлиғидан бошқа ҳеч ким ишламайди. 13 ёшли Яҳёбек 32-ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси бўлиб, мактаб мутасаддилари унга қишки кийим-кечаклар олиб берган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Аниқланишича, Поп туманининг «Маҳалла» хайрия жамғармаси томонидан мазкур оилага 2016 йил декабрда 500 минг сўм, 2017 йил 150 минг сўм ёрдам пули берилган. Хонадон аъзолари доимий рўйхатда «Чортоқ» МФЙда турса-да, амалда «Нуробод» МФЙ ҳудудида яшаётгани сабабли моддий ёрдам ёки фарзандлари учун тегишли тартибга мувофиқ нафақа пулини ололмаяпти.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Чортоқ» МФЙ маслаҳатчиси Ҳалима Қўчқорованинг айтишича, 1995—1996 йилларда оилага 12 сотихли ер участкаси ажратилган. Аммо номаълум сабабга кўра, ушбу ер участкаси сотилиб, Поп туманидаги собиқ Халқабод шаҳарчаси ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олинган. Кейинчалик уни ҳам сотишган ва МТП ҳудудида қоровул бўлиб ишлаган Мартавали Ботиров оиласини бу ерга кўчириб олиб келишган.

    Оила вакиллари Поп тумани 3-сектори ҳудудида бўлиб, ИИБ бошлиғи С.Абдулҳамидов улар ҳолидан бирор маротаба хабар олмаганини айтиб ўтишди. Қолаверса, паспорт муаммолари ҳам тўлиқ ҳал қилинмаган.

    Поп туманида 2018 йилда уй-жойга муҳтож кам даромадли оилаларнинг 5 нафарига яшаш уйлари қуриб бериш режалаштирилган. Ваҳоланки, бу рўйхатдан мазкур оила жой олмагани аниқланди.Мазкур маҳаллага хизмат қилувчи «Исковут» қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Илҳомжон Анорқулов ва участка шифокори Ширмоной Ҳамралиеванинг айтишича, оиладан ҳеч ким сил касаллиги бўйича рўйхатда турмайди. Аммо, Мартавали Ботиров бир вақтлар мазкур ҳисобда турган ва соғайгани сабабли ундан чиқарилган.

    Ишчи гуруҳи мазкур ҳолат бўйича тўпланган маълумотларни Республика ишчи гуруҳи штабига тақдим этди.

    23.03.2018, 15:54   Изоҳ (0)   48973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда тубдан таъмирланган Жанубий темир йўл вокзали ишга тушади (фото ва видео)

    23.03.2018, 15:43

    Жиззах вилоят ИИБ ёлғиз, ногиронлиги бор фуқаролар ва кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатди (фото)

    23.03.2018, 15:21

    Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги дипломатик миссия вакиллари АҚШда яшайдиган ватандошлар билан учрашди

    23.03.2018, 15:00

    Фоҳишахоналарга борганларни ҳам жаримага тортиш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

    23.03.2018, 14:49

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентини Мустақиллик куни билан табриклади

    23.03.2018, 14:38

    Самарқандда оғир хаста ва ногиронлиги бўлган собиқ милиционерларга ёрдам кўрсатилди (фото)

    23.03.2018, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ миграция хизмати дунёдаги энг машҳур тиктокер Ҳаби Леймни мамлакатдан чиқариб юборди

    Лайфстайл | 9 июн, 14:09

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларни ташкил этди

    Ўзбекистон | 9 июн, 14:03

    AirPods қулоқчинлари энди одам қачон ухлаганини аниқлаб, мусиқани тўхтата олади

    Лайфстайл | 9 июн, 13:42

    Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари тез суратда кўпаймоқда

    Дунё | 9 июн, 13:22

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди  

    Ўзбекистон | 9 июн, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.