Франция жанубидаги Треб коммунасида жойлашган супермаркетда одамларни гаровга олган шахс ўлдирилди. Гаровдагилар озод қилинди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Коммуна мэри Эрик Менассига кўра, ҳалок бўлганлардан бири супермаркетда ишлаган қассобдир. Дўконда яна бир киши ҳалок бўлгани маълум.
Учинчи қурбон эса жиноятчи олиб қочган автомобиль йўловчисидир.
Франция президенти Эммануэль Макрон рўй берган воқеани теракт сифатида баҳолади. Одамларни гаровга олган жиноятчи ўзини «ИШИД аскари» деб атагани, шунингдек, Париж ва Брюсселдаги терактлар ижрочиси Салоҳ Абдулсломни озод этишни талаб қилгани маълум.
Изоҳ (0)